Шавкат Мирзиёев ОИСБ делегацияси билан учрашиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилма сармоялари банки (ОИСБ) делегацияси билан учрашиб, Ўзбекистон ва ОИСБ ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтириш, жумладан, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва коммунал хўжалик соҳаларидаги лойиҳалар, бизнесни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди.

Давлат раҳбари банк билан ҳамкорлик портфели 2 миллиард долларга кўпайганини таъкидлаб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик юқори даражадан мамнунлигини билдирди.

ОИСБ Ўзбекистон билан қашшоқликка қарши курашиш ва иш ўринлари, айниқса қишлоқ жойларда яратиш, қуёш энергетикасини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик механизмлари ва аралаш лойиҳаларни молиялаштириш каби муҳим йуналишларда стратегик шерикликни кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашувда Марказий Осиё минтақасидаги стратегик муҳим инфратузилма лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, кенг кўламли ҳамкорликни амалга оширишни жадаллаштириш ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган янги ўрта муддатли ҳамкорлик дастури ва “Йул харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.