Шимолий Корея АҚШни Украинага ёрдам бермасликка чақирмоқда

Шимолий Корея украиналикларнинг ўлими ва мамлакат инфратузилмаси вайрон бўлишида АҚШни айблайди. Бу ҳақда 23-декабр, жума куни КХДР ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Хусусан, КХДР украиналиклар фақат Қўшма Штатлар «Украинани ўлимга олиб келувчи қуроллар билан помпалаётгани» учунгина ўлмоқда, деб ҳисоблайди. Аммо руслар, Шимолий Корея давлати раҳбариятига кўра, «энг қатъиятли одамлар».

«Халқаро ҳамжамият КХДР ва Россия Федерацияси ўртасидаги турли мақсадларни кўзлаган бир қатор носоғлом кучлар томонидан уйдирилган асоссиз «қурол келишуви» версиясини тинглашдан олдин, диққатини АҚШнинг жиноий ҳаракатларига қаратиши керак. Украина ҳар хил турдаги ҳалокатли қуролларга эга ва бу давлатда қонли фожиа ва вайронагарчиликка олиб келади», деди Шимолий Корея расмийлари.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея Украинада уруш олиб бориш учун Россия ХҚКК Вагнер пиёда бўлинмалари учун ракеталар етказиб берган. Бу ҳақда Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирби маълум қилди.