Шимолий Корея «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетасини муваффақиятли учирди

Шимолий Корея мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг шахсан раҳбарлигида амалга оширилган «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли учирилганини тасдиқлади.

Ёнҳап ахборот агентлигининг Шимолий Корея ОАВларига таяниб хабар беришича, ядровий қурол синовлари АҚШ ва Жанубий Кореянинг «тажовузкор» ҳарбий машғулотларига жавоб бўлган.

Қайд этилишича, Пхеньян ўз стратегик кучларининг «энг қаттиқ реакциясини» намойиш этган.

Синовларнинг мақсади ҳам «Шимолий Кореянинг ядровий тўхтатувчининг ҳаракатчанлиги, нормал ишлаши ва ишончлилигини тасдиқлаш» эди.

Ким Чен Ин КМТА учирилишини шахсан назорат қилди ва натижалардан мамнунлигини билдирди. Унинг қизи Ким Жу Э у билан бирга эди.

КМТА маълумотларига кўра, «Хвасон-17» ракетаси максимал 6045 километр баландликка кўтарилиб, Шарқий денгизнинг очиқ сувларидаги нишонланган ҳудудга аниқ қўнгунга қадар 4151 сонияда 1000,2 километр масофани босиб ўтган.

Бироқ, шунга қарамай, синовлар қўшни давлатлар хавфсизлигига таъсир қилмади.

Бундай ҳодисалар халқаро ҳамжамиятни хавотирга солмоқда ва минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча саъй-ҳаракатларни талаб қилади.