Шимолий Корея иккита баллистик ракета учирди

КХДР Мудофаа вазирлиги Япония денгизи томон иккита баллистик ракетани учирди. Бу ҳақда 18-декабр, якшанба куни Анадолу хабар бермоқда.

Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракеталар миллий эксклюзив иқтисодий зонадан ташқарига тушган.

Ракеталар маҳаллий вақт билан 11:13 ва 12:05 да учирилган, дея қўшимча қилди Жанубий Корея Қуролли кучлари Бош штаби.

Маълумки, Шимолий Кореянинг иккала ракетаси ҳам тахминан 500 километрга учган ва уларнинг максимал парвоз баландлиги 550 километрни ташкил этган.

Шимолий Корея жорий йилда 64 та баллистик ракета учирди, жумладан, 8 та қитъалараро ракеталарни 36 та алоҳида ҳолатда. Охирги учирма 18-ноябр куни қитъалараро баллистик ракета синовидан ўтказилган эди.

Ушбу учиришдан кўп ўтмай, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин дунёдаги энг кучли ядровий салоҳиятга эга армияни яратиш ниятида эканлигини эълон қилди.