Шимолий Корея Сариқ денгизда иккита қанотли ракетани синовдан ўтказди

17 август куни Шимолий Корея Сариқ денгиз томон иккита қанотли ракета синовини ўтказди.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

«Ҳарбийлар бугун эрта тонгда Шимолий Корея томонидан Жанубий Пёнган провинсиясининг Ончеон шаҳридан Сариқ денгизга учирилган иккита қанотли ракетани аниқлади», — деди Жанубий Корея ҳарбий вакили изоҳида.

Унинг қўшимча қилишича, Жанубий Корея ва АҚШ разведка идоралари тегишли таҳлилларни ўтказмоқда, иттифоқчилар эса қатъий тайёргарлик кўришмоқда.

КХДРга БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига мувофиқ баллистик ракета технологиясини учириш тақиқланган, бироқ бу алоҳида ҳолат уларни бузмайди.

Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия ҳукмдори Владимир Путинни Россия куни билан табриклаган ва унинг ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.