Шимолий Македония беш нафар россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди

Шимолий Македония беш нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишни талаб қилди, деб хабар беради маҳаллий MIA ахборот агентлиги.

Россиянинг Скопедаги элчиси Сергей Баздникин ТИВга чақирилди. У ерда унга Россия элчихонасининг беш нафар ходимининг мамлакатда бўлиши исталмаганлиги ҳақида эслатма топширилди.

Болқон ярим оролидаги давлат органларининг бундай қарорга келиш сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болгария Россиянинг Софиядаги элчиси Елеонора Митрофанованинг баёнотларидан сўнг Россиядан элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олишга қарор қилгани хабар қилинганди. У Россия давлат телеканали эфирида, баъзи социологик сўровларга таяниб, болгарлар ўз ҳукуматининг Украинадаги уруш бўйича расмий позициясини қўллаб-қувватламаслигини айтди.