Қўшма Штатлар Финляндия ва Швециянинг Натога киришини маъқуллади

Америка Қўшма Штатлари Сенати Финляндия ва Швециянинг Натога қўшилиш протоколларини ратификация қилиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда 3-август, чоршанба куни C-SPAN телеканали хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 74 senator ҳарбий алянсга қўшилиш учун «маъқул», бир нафари эса «қарши» овоз берган. Шу тариқа резолюция зарур бўлган 67 кишининг кўпчилик овози билан қабул қилинди.

Америка қонунчилигининг ўзига хос хусусиятларига кўра, ратификация қилиш тартиби бевосита президент томонидан амалга оширилади, Сенат бунга розилик беради. Энди давлат раҳбари Жо Байден Стокголм ва Хелсинкининг Натога кириши бўйича тегишли ҳужжатларни имзолаши ва уларни алянсга юбориши керак бўлади.

Финляндия ва Швециянинг Натога қўшилиши блокнинг барча аъзолари томонидан ратификация қилиниши керак. Бугунги кунга қадар унга киритилган 30 дан ортиқ давлатдан 20 дан ортиғи буни амалга оширган.

Финляндия ва Швеция шу йилнинг май ойида Натога аъзо бўлиш учун ариза топширган. Мамлакатлар бу қарор Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги билан боғлиқлигини таъкидлади.