Қўшма Штатлар президенти Украина пўлатига божларнинг бекор қилинишини маъқуллади

АҚШ президенти Жо Байден Украинадан пўлат импортига божларни бекор қилишни маъқуллади. Бу ҳақда 28-май, шанба куни Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, божсиз импорт бир йил давом этади.

«Хавфсизлик масалалари бўйича муҳокамалар ва Украинанинг пўлат ишлаб чиқариш қобилиятининг сезиларли даражада бузилишини ҳисобга олган ҳолда, мен Украинадаги мавжуд вазият алоҳида ҳолат деган хулосага келдим. Мен Украинадан пўлат маҳсулотлари ва пўлат ҳосилалари импортига бир йиллик муддат тарифларни тўхтатиб туришга қарор қилдим.», деди Байден баёнотида.

Шундай қилиб, келгуси йил ичида 2018 йилда Доналд Трамп маъмурияти остида жорий этилган Украина пўлатига 25% бож тўлови бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, тегишли қарор май ойи бошида АҚШ Савдо вазирлигида эълон қилинган эди. Улар мамлакат металлургия саноатини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир йил давомида Украина пўлатини импорт қилиш учун 232 та божхона тарифларини бекор қилишларини таъкидладилар.