Қўшма Штатлар Тайванга бир миллиард доллардан ортиқ қурол сотиш ниятида — ОАВ

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессдан Тайванга қарийб 1,1 миллиард долларлик қурол сотишни маъқуллашни сўраш ниятида. 29-август, душанба куни, деб ёзади Politico ўз манбаларига таяниб.

Таклиф этилаётган пакет ҳали ҳам кўриб чиқилмоқда ва 355 миллион долларлик 60 дона AGM-84L Harpoon Block II кемага қарши ракеталарини ва 85,6 миллион долларлик 100 дона AIM-9X Block II Sidewinder тактик «ҳаво-ҳаво» ракеталарини ўз ичига олиши мумкин. Охиргиси F-16 қирувчи самолётлари билан жиҳозланади.

Шунингдек, манбаларга кўра, пакетга разведка радарларини ишлаб чиқиш бўйича шартнома муддатини узайтириш 655,4 миллион доллар киради.

Қонунчилар сотувни маъқуллашлари мумкин, аммо Конгрессдаги танафус туфайли жараён кечиктирилиши мумкин.

Украина Тайвандан 800 та Revolver 860 қисқа масофали бомбардимончи учувчисиз учоқларни олди.