Қўшма Штатлар Украинага қўшимча равишда 457 миллион доллар ажратади

АҚШ ҳукумати Украинага тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча 457,5 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда 26-сентабр, душанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Твиттерда маълум қилди.

«Қўшма Штатлар фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жиноий суд ишлари бўйича украиналик ҳамкорлар салоҳиятини мустаҳкамлаш учун қўшимча 457,5 миллион доллар фуқаролик хавфсизлигини таъминлайди. Биз уларнинг демократик, мустақил ва суверен Украинага содиқлигини баҳам кўрамиз», деб ёзади Блинкен.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ЕИ Кенгаши Украинага 5 миллиард евро ажратишни маъқуллади.Украина Европа Иттифоқининг макромолиявий ёрдамининг иккинчи траншини бир ой ичида, яна бир қисмини эса йил охиригача олиши мумкин.