Қўшма Штатларда Россия томонидан Эрон учувчисиз учоқларини сотиб олишига изоҳ берилди

Оқ уй Россиянинг Эрон дронларини сотиб олганидан «ҳеч қандай аломат» кўрмаяпти. Бу ҳақда 26-июл, сешанба куни Ақш Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди, дея хабар беради Politico нашрининг Пентагондаги мухбири Лара Селигман.

Кирбининг қайд эишича, Ғарб санкциялари Россия Федерациясининг мудофаа комплексига зарар етказмоқда. Шу муносабат билан, Москва «сўнгги воситаларни жойлаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда».

«Россия Мудофаа вазирлиги томонидан Эрон дронларини етказиб бериш ёки сотиб олиш ҳақида ҳеч қандай далил кўрмадик», — деди у.

Бироқ Владимир Путин келишувга интилаётганининг ўзи ҳам санкциялар ишлаётганини кўрсатади, дея қўшимча қилди Кирби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ разведкаси Эроннинг Россияга бир неча юзта учувчисиз учиш аппаратлари, жумладан, жанговар аппаратлар етказиб бериш ниятидан хабардор бўлгани хабар қилинганди. Қўшма Штатлар ушбу қуролни сотиб олиш зарурати, эҳтимол, Россия Федерациясининг Украинага қарши урушда катта йўқотишлари билан боғлиқ, деб тахмин қилди.

Ўз навбатида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн-Амир Абдуллоҳий Теҳрон Украинадаги урушда қатнашаётган томонларнинг бирортасига ёрдам бермаяпти, деди.