Шольц Россия Федерацияси Президентига қўнғироқ қилди

Олаф Шольц ва Путин уруш бўйича Украина-Россия музокараларини муҳокама қилишди ва Мариуполдаги Азовсталдан фуқароларни эвакуация қилишни муҳокама қилишди.

Германия канслери Олаф Шольц 13-май, жума куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремл сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, томонлар, Путиннинг сўзларига кўра, гўёки “Киев томонидан блокланган” уруш бўйича Украина-Россия музокараларини муҳокама қилган.

Бундан ташқари, Шолс ва Путин Мариуполдаги “Азовстал” заводидан тинч аҳолини эвакуация қилиш масаласини кўтардилар.