Шри-Ланка президенти истеъфога чиқди

Кенг кўламли намойишлар фонида Шри-Ланка президенти Готабая Раджапакса 9-июл, шанба куни истеъфога чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда парламент спикери Маҳинда Япа Абейвардена маълум қилди, деб ёзади Reuters.

Ма]рузачининг сўзларига кўра, давлат раҳбари унга ниятидан хабар берган. Ҳокимиятни топшириш 13 июлгача амалга оширилиши керак.

«13-июл куни ҳокимиятни тинч йул билан топширишни таъминлаш учун истеъфога чиқиш қарори қабул қилинган. Шу боис фуқаролардан қонунни ҳурмат қилишларини ва хотиржам бўлишларини сўрайман», – дея Абейвардену сўзларини келтиради агентлик.

Шу билан бирга, Associated Press агентлигининг хабар беришича, президентдан лавозимни тарк этишни сўраш қарори парламентдаги партиялар етакчилари йиғилишида қабул қилинган ва у рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 9 июл куни Коломбода минглаб намойишчилар полиция баррикадаларини бузиб ўтиб, президент Готабай Ражапаксанинг расмий қароргоҳига бостириб кирган эди. Нима бўлаётгани акс этган кадрлар бутун дунёга тарқалди.

Бундан ташқари, ОАВ хабарларига кўра, намойишчилар бош вазирнинг шахсий қароргоҳини эгаллаб олиб, уни ёқиб юборишган.

Хабар қилинганидек, Шри-Ланкада бир неча ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари сабаб сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик молиявий инқироз бўлган.