Швеция бош вазири сайланганидан бир неча соат ўтиб истеъфога чиқди

Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон сайланганидан бир неча соат ўтиб истеъфога чиқди.

Чоршанба куни Associated Press хабар берди.

«Мен унинг қонунийлигига шубҳа қилиш учун асослар бўлиши мумкин бўлган ҳукуматни бошқаришни хоҳламайман», деди Андерссон матбуот анжуманида.

У парламент спикери Андреас Норленга фақат унинг Социал-демократик ишчилар партияси вакили бўладиган бир партиявий ҳукуматни бошқаришга тайёрлигини айтди.

Норлен бош вазир истеъфога чиққанини тасдиқлади ва вазиятни муҳокама қилиш учун бошқа партиялар етакчилари билан боғланишини айтди.

Ҳукумат томонидан таклиф қилинган бюджет бошқа бир бюджет фойдасига рад этилди, уни мухолифат, жумладан, миллатчи ва ўнг қанот популистик «Швеция демократлари» партияси тақдим этди. Андерссон дастлаб мухолифат тақдим этган бюджет билан мамлакатни бошқариши мумкинлигини айтди, бироқ Швеция демократларининг бюджетга аралашуви яшилларга ёқмади, бу эса партиянинг ҳукуматни тарк этишига олиб келди.