Швеция Украинага янги ёрдам пакетини беради

Швеция ҳукумати Украинага қишки ёрдам пакетини тақдим этди, у гуманитар, ҳарбий ва сиёсий ёрдамдан иборат.

Бу ҳақда мудофаа вазири Пол Джонсон матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Гап ҳукуматдан 720 миллион швед крони (60 миллион доллар) миқдоридаги пакет ҳақида кетмоқда.

Ҳарбий пакетга зенит тизимларидан ташқари йултанламас автомобиллар, қишки техника ва ҳимоя воситалари, шунингдек, чодирлар киради.

“Украина ўзини Россия ҳужумидан яққол ҳимоя қилмоқда, бу кутилганидан ҳам ошиб кетди ва бунинг бир қисми улар бошқа давлатлар томонидан катта қўллаб-қувватланаётгани билан изоҳланади”, деди Бош вазир Улф Кристерссон.