Швеция ва Финляндия президентлари Эрдўған билан музокара ўтказди

Туркия, Швецияни НАТО таркибига кириш учун терор ташкилотларига нисбатан муносабатини қайта кўриб чиқишга ва қурол эмбаргосини бекор қилишга чақирди.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швеция бош вазири Магдаленой Андерссон билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Туркия давлати раҳбари Швеция «террорчи ташкилотларга нисбатан қўрқувини қайта кўриб чиқиши ва Туркияга 2019-йилда Сурияга бостириб кириши ортидан жорий қилинган қурол эмбаргосини бекор қилиши керак», деди.

Финляндия президенти Саули Ниинисте Эрдўған билан телефон суҳбатидан сўнг «очиқ ва тўғридан-тўғри» мулоқот ҳақида хабар берди.

«Мен ишонтириб айтаманки, НАТО иттифоқчилари сифатида Финляндия ва Туркия бир-бирининг хавфсизлигини таъминлашга содиқ бўлади ва шу боис муносабатларимиз янада мустаҳкамланади. Финляндия терроризмни ҳар қандай шакл ва кўринишда қоралайди. Яқин мулоқот давом етмоқда», – деди Ниинисте.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Швеция ва Финляндияни Курдистон ишчилар партияси (ҚИП) жангарилари ва Анқара 2016-йилдаги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси деб ҳисоблаган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари билан алоқадор одамларга бошпана берганликда айблайди.