Швейцария Киев ва Москва ўртасидаги музокараларда воситачи бўлишга тайёр

Швейцария президенти Игназио Кассис унинг мамлакати воситачилик ролини ўйнашга ва Москва ва Киев ўртасида мумкин бўлган музокараларни ташкил этишга тайёрлигини айтди.

Бу ҳақда Швейцариянинг Радио Тéлéвисион Суиссе жамоат телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

«Швейцария бетарафликни инсонпарварлик анъанаси билан уйғунлаштиради. Бу эркинликка қаттиқ содиқ бўлган кичик мамлакат. У парда ортида воситачилик қилишга ёки музокара олиб боришга тайёр», – дейди Игназио Кассис.

У гуманитар коридорларни зудлик билан очишга чақирди ва Швейтсария вақти келганида вайрон бўладиган нарсаларни қайта тиклашга ёрдам беришига умид билдирди.

“Биз Украинани ҳурмат қиламиз ва қуроллар тезда жим бўлади, деб умид қиламиз”, деди у.

Швейцарияда бошпана топган украиналикларга мурожаат қилиб, “Хуш келибсиз” деди.

Украина президенти Владимир Зеленский Швейцария бизнесларини Россия Федерацияси билан ҳамкорликни тўхтатишга, банкларни эса урушни бошлаганларнинг активларини музлатишга чақирди.

Аввалроқ, Россия Федерациясининг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари туфайли Швейтсария бетарафликни бекор қилган ва Россияга қарши санкциялар жорий қилган эди. Мамлакат Россия самолётлари учун ҳам осмонни ёпди.