Швейцария улкан сув аккумуляторини ишга туширди

Nant de Drance SA 900 кВтч қувватга эга сув аккумулятори қурилишини якунлади ва 20 милион квт/соат сақлаш қувватига эга. Бу ҳақда Electrek хабар бермоқда.

Қайд этилишича, олтита ер ости турбинаси Швейцария жанубидаги Вале шаҳридаги Эмоссон ва Вье Эмоссон сув омборлари орасидаги ғорда ер остидан 600 метр чуқурликда жойлашган.

Ҳар бир ер ости турбинасининг қуввати 150 Мвт. Турбиналар беш дақиқадан камроқ вақт ичида насосдан тўлиқ қувватга ўтишлари мумкин ва улар турбинадан насосга ўн дақиқадан камроқ вақт ичида ўтишлари мумкин. Турбиналар орқали сониясига 360 куб метр сув ўтади.