Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, россиялик олигархлар рублни долларга айлантириш учун сўмдан фойдаланади

Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари мамлакат миллий валютасини йуқ қилиш, иқтисодиётни издан чиқариш ва аҳоли турмуш даражасини ёмонлаштиришга қаратилган. Буларнинг барчаси рублнинг қадрсизланишига олиб келди. Бироқ, Москва, афтидан, йул топиб, Ўзбекистон Марказий банкини ўзига тортмоқда.

Россияда миллий валютанинг нархи пасайгач, банклар рубл курсини ушлаб туриш мақсадида чет эл валютасини сотиб олишга чеклов жорий қилди. Россия Федерацияси Марказий банки (МБ) томонидан белгиланган долларнинг қиймати айирбошлаш шохобчаларидаги курсдан, ҳатто қора бозордаги курсдан фарқ қилади.

Шу билан бирга, россияликлар ўз долларларини Марказий банкнинг белгиланган курси бўйича банкларга бемалол сотишлари мумкин.

Ғарб сиёсатшунослари бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Россия ҳозирги вазиятдан қандай чиқиб кетади.

После того как в России цена национальной валюты начала снижаться, в банках ввели ограничение на приобретение иностранной валюты

“Вазиятдан чиқиш учун Россия Ғарб чекловларини четлаб ўтди. Аввало, схема олигархларнинг пулларини тежаши керак. 3-март куни Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларига “кун давомида рубл курсини ўзгартириш, олди-сотди курслари ўртасидаги фарқни сақлаб қолиш” тавсия этилганини маълум қилди. Тавсияга қарамай, 3 мартдан бошлаб тижорат банклари Россия рублини Марказий банк томонидан ўрнатилган “шартли маъмурий йулак” бўйлаб ёки сунъий нархда сотиб олиш ва сотишга мажбур бўлмоқда. Бу россияликлар, айниқса санкцияга учраган олигархлар учун Ўзбекистонда ўз рубл жамғармаларини долларга айлантириш ва “рубл билан боғлиқ барча рискларни ўзбек сўмига ўтказиш” имконияти сифатида кўрилмоқда. Бундай “тавсия”лар Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси курсининг 1 АҚШ доллари учун 11200 сўмгача тушишига олиб келди. Амалда эса бу ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар таннархининг ошишига олиб келади”.

“Рублга берилган ёрдам Ўзбекистонга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Россия Украинадаги махсус операциясини давом эттирар экан, Тошкентда Россия бозорини бутунлай тарк этиб, шарқий ва ғарбий мамлакатларга йуналишини ўзгартириш учун яхши имконият бор. Акс ҳолда, Ғарб санксиялари остида қолиш хавфи ортади ва ўзбек сўми Россия рублидан кейин юборилади”, — дея таъкидлайди украиналик сиёсатшунослар.