Сноуден сирларни ошкор қилганлиги учун 5 миллион АҚШ доллар тўлайди

Америка оммавий ахборот воситалари собиқ Марказий разведка бошқармаси ва АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (NSA) ходими Эдвард Сноуден мамлакатга 5 миллион доллардан кўпроқ пул тўлашини хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу маблағ ўтган йили нашр этилган «Шахсий иш» (Permanent Record) китобини сотишдан ҳамда жамоат олдида сўзлашдан олинган маблағлар ҳисобидан тўланади. Бу ҳақда душанба куни CNN телеканали суд ҳужжатларига асосланиб хабар берди.

Америка ҳукумати ўз даъво аризасида эсдаликларнинг нашр этилиши Сноуден Америка разведка хизматларида ишлаётганда имзолаган ошкор қилмаслик тўғрисидаги шартномаларни бузишини талаб қилмоқда. Даъвогар “Шахсий Иш” ни сотиш ва нашр этишдан тушадиган барча маблағлар АҚШга тегишли деб ҳисоблайди. CNN телеканали маълумотларига кўра, Сноуден шу ойдаги китобидан 4,2 миллион доллар ишлаб топган. Бундан ташқари у ўзи ижро этган 56 нутқлари учун тахминан 1,03 миллион доллар олган ва унда махфий маълумотларни ҳам ошкор қилган.

Қайд этилишича, суд ҳали белгиланган тўлов режасини тасдиқламаган. Собиқ махсус агентнинг адвокати таъкидлашича, ҳукумат билан тузилган келишув расмийлар томонидан пулга зудлик билан киришни англатмайди, чунки Сноуден аввалги суд қароридан унинг маълумотни ошкор қилиш учун жавобгарлиги тўғрисида шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Эдвард Сноуден 2013 йилда Америка разведка хизматларини электрон кузатув усуллари, шу жумладан, чет эл раҳбарларининг музокараларини ноқонуний тинглаш ҳақида очиқ маълумот берган. АҚШ расмийлари таъқибидан қочиб, Сноуден бир қанча давлатлар, жумладан Россияга ҳам бошпана сўраб мурожаат қилди. 2014 йил 1 августда у Россия Федерациясида уч йил давомида яшаш ҳуқуқини олди, кейинчалик у шу муддатга узайтирилди.

Қўшма Штатларда Сноуден жосуслик тўғрисидаги қонуннинг икки моддасини бузганликда айбланмоқда. Ушбу бандларнинг ҳар бири бўйича у 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. АҚШ маъмурияти расмийлари Сноуденни хоин деб билишини ва уни кечириш нияти йуқлигини бир неча бор таъкидладилар, чунки у миллий хавфсизлик манфаатларига жиддий зарар этказди.