Столтенберг Газпромни газ нархини манипулятсия қилишда айблади

НАТО Россия газини Европа бозорига етказиб бериш сезиларли даражада қисқарганини айтди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг «Газпром» компаниясини Европа бозоридаги газ нархини манипуляция қилишда айблади. Бу ҳақда у Германияга ташрифи чоғида “Шимолий оқим 2” бўйича саволга жавоб берар экан.

Шундай қилиб, Столтенберг Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Биролнинг «Газпром» Европа Иттифоқидаги газ нархини манипуляция қилаётгани ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирди.

Столтенберг ва Германия канцлери Олаф Шольц ўртасидаги қўшма матбуот анжуманининг онлайн трансляцияси НАТО матбуот хизмати томонидан амалга оширилди.

“Мен, албатта, Халқаро энергетика агентлиги вакили Фотиҳ Биролнинг Россия газининг Европага етказиб беришда сезиларли пасайиш кузатилгани ҳақидаги баёнотини, агар Россия хоҳласа, экспортни сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган шароитда эътиборга олдим. Газпромга қарашли газ омборларида ҳам газ даражаси пасайган”, деди Столтенберг ва бу газ бозорини манипуляция қилиш эканлигини таъкидлади.