Суд Россия телеканали муҳаррири Овсянниковани 30 минг рубл жаримага тортди.

Останкино туман суди “Биринчи канал” ходими Марина Овсянниковани янгиликлар чиқиши вақтида уруш ва ташвиқотга қарши плакат билан кадрга киргани учун 30 минг рубл жаримага тортди. Бу ҳақда Медуза хабар бермоқда.

Останкинский туман суди “Биринчи канал” ходими Марина Овсянниковани янгиликлар чиқиши вақтида урушга қарши плакат туширилган кадрга киргани учун 30 минг рубл жаримага тортди.

Хабар қилинишича, у келишилмаган жамоат аксиясини ташкил қилишда айбдор деб топилган. Бу унинг урушга қарши ҳаракати ҳақида эмас, балки у одамларни урушга қарши норозиликка чақирган видеомурожаати ҳақида.

Овсянникова, шунингдек, Россия ҳарбийлари ҳақида “айлаб ёлғон маълумотни оммавий тарқатиш” бўйича янги жиноий модда бўйича ҳам суриштурув ўтказилмоқда.

Урушга қарши плакат кўтарган қиз Россия Биринчи канали эфирига чиқди.

Шундай қилиб, Интернетга тарқалиб кетган видеоларда кўриш мумкинки, бошловчи Андреева Россия ва Белоруссия бош вазирлари Ғарб санкцияларини муҳокама қилишаётганида, унинг орқасида ёзувли урушга қарши плакат билан бир қиз пайдо бўлди. – «Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг, сиз ёлғон гапиряпсиз.» У муҳаррир Марина Овсянникова бўлиб чиқди.