Тбилисида «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қарши намойишда оммавий ҳибслар

Тбилисида «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қарши митинг иштирокчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Майда безорилик ва милиция буйруғига бўйсунмаганлик учун 66 нафар шахс қўлга олинди, улар ҳам судга тортилади.

Одамлар майда безорилик, милиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани учун ҳибсга олинди.

Ҳуқуқбузарлик фактлари судга юборилади. Грузия Ички ишлар вазирлиги ҳам парламент биноси олдидаги митингда содир бўлган зўравонлик ҳолатлари юзасидан тергов бошлади.

50 га яқин ҳуқуқ-тартибот ходимлари тан жароҳати олди, уларнинг бир қисми тиббиёт муассасаларида.

Ички ишлар вазирлиги тинч намойишнинг зўравонлик ҳаракатига айланишига ҳисса қўшган ва уни ташкил этган барча шахсларнинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилишини таъкидлади.