Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида деярли бир вақтнинг ўзида иккита теракт содир бўлди — номаълум шахс кўчада пиёдаларга қарата ўқ узган ва машина пиёдаларга устига босиб борган. JPostнинг 7-апрел, жума куни маълумотларига кўра.
Нашрнинг қайд этишича, дастлаб сайргоҳ ҳудудида номаълум шахс ўт очган. У ўлдирилган.
Иккинчи ҳолатда, ҳужумчи машинани Кауфман кўчасидаги пиёдаларга атайлаб қаратган, у полиция томонидан қўлга олинган. Машина денгиз яқинидаги Чарлз Клор боғида одамларнинг устига босишга харакат қилган. Етти киши яраланди, бир киши ҳалок бўлди, деб ёзади The Times of Israel.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҳодисани теракт деб атади.
Шунингдек, Исроилда машина отиб ташлангани, натижада икки аёл ҳалок бўлгани хабар қилинган. Автомобилга ҳужум Исроил ҳарбийлари Ливан ва Ғазо секторидаги ХАМАС марраларига ҳаводан зарбалар берганидан кейин содир бўлди.