Токаев Қозоғистон президенти бўлиб қолди

Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловларида сайланган Қосим-Жомарт Токаев келаси етти йилга давлат раҳбари лавозимини эгаллади. Президент маъмуриятининг маълум қилишича, инаугурация маросими 26-ноябр, шанба куни бўлиб ўтган.

“Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси Президентининг ўзимга юкланган юксак бурчларини виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”. Бу ҳақда маросим чоғида Тўқаев маълум қилди.

Қозоғистон МСК раҳбари Нурлан Абдиров Токаевга республика президентининг гувоҳномасини топширди.