Афғонистон ва Толибон (Узбекистонда ва Россияда тақиқланган) расмийлари можарони тинч йул билан ҳал қилиш ва мамлакатда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни давом эттиришларини эълон қилди.
Доҳада Афғонистоннинг етакчи сиёсатчилари ва Толибон вакиллари делегациясининг икки кунлик музокаралари якунланди, аммо якуний қўшма баёнотда мамлакатда сулҳ битими ёки зўравонлик даражасининг пасайиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Шу билан бирга, ҳар икки томон ҳам юқори даражадаги тинчлик музокараларини давом эттиришга келишиб олдилар, шунингдек, фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиш, тинч аҳоли ўлимининг олдини олиш ва Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатадиган ташкилотлар ва мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар қилмоқда РБК.
Маҳбусларни алмаштириш тўғрисида ҳам келишувларга эришилмади, деб айтди Толибоннинг Қатардаги сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Твиттер-да. «Қўшма декларациядан бошқа ҳеч нарса келишилмаган», деди у.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасидаги қарама-қаршилик Америка қўшинлари мамлакатдан олиб чиқилиши фонида қайта бошланди. Сўнгги ойларда Толибон кенг кўламли ҳужумларни амалга оширмоқда, улар улкан ҳудудларни ўз назоратига олишга муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, 9-июл куни Толибон Афғонистон ҳудудининг 85% устидан назоратни қўлга киритганлигини эълон қилди. Кейин минтақавий ҳокимият жангарилар ҳужумини тўхтатишга муваффақ бўлдик, деб жавоб берди.
Уч ойлик сулҳ эвазига 15-июл куни Толибон Кобулдан қўлга олинган 7000 жангарини уларга қайтаришни талаб қилди. Доҳада Толибон билан музокараларда қатнашаётган Афғонистон ҳукумат делегацияси аъзоси Надер Надери буни жиддий талаб деб атади. «Биз аллақачон 5000 Толибоннинг қамоқдан озод қилиниши вазиятни яхшиламаганини ва ҳатто вазиятнинг кескинлашишига олиб келганини кўрдик», деди Надери.