Толибоннинг айтишича, ИШИД Афғонистон учун бош оғриғи

Толибон ИШИДдан ҳеч қандай таҳдид кўрмагани ҳақида баёнот берди.

Мамлакат муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазири ўринбосари, Толибон матбуот котиби Забиулла Мужоҳид: “Биз ИШИДни таҳдид деб атамаймиз, уни бош оғриғи деймиз. Баъзи жойларда бош оғриғи пайдо бўлади, лекин ҳар бир ҳодисадан кейин унинг айбдорлари йуқ қилинади. Биз уларни ҳайдаб чиқараяпмиз, бошпаналари топилди”.

Унинг сўзларига кўра, ИШИД Афғонистон халқининг қўллаб-қувватлашидан фойдаланмайди.