Трамп почта орқали овоз беришни фирибгарлик деб атади

Доналд Трамп ҳокимиятни тинч йул билан берилишини кафолатлай олмаслигини айтди, чунки у почта орқали овоз беришни тўғридан-тўғри фирибгарлик деб билди.

“Хўш, келинг, нима бўлишини кўриб чиқайлик. Биласизми, мен овоз бериш жараёнидан жуда норози эдим, бу фалокат», — деди Доналд Трамп.

Президент сайлов бюллетенларини қалбакилаштирилганлиги тўғрисида далиллар келтирмади, деб хабар қилмоқда CNBC. Журналистнинг Трамп ҳокимиятни тинч йул билан ўтказишга тайёрми деган саволига президент «ҳеч қандай ўтказиш бўлмайди, ростини айтсам, давоми бўлади» деди. Байденнинг сайловолди кампанияси Трампнинг сўзларига жавобан: “Америка халқи бу сайловни ҳал қилади. Ва Қўшма Штатлар ҳукумати қонунбузарларни Оқ уйдан ҳайдашга қодир.»

3-ноябр куни АҚШда президент сайлови бўлиб ўтади. Республикачилар номзоди амалдаги давлат раҳбари Доналд Трамп. Демократлар собиқ вице-президент Жо Байденнинг номзодини чиқаришди.