Туркия Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди

Президент Эрдўған Финляндия Туркиянинг хавотирларини бартараф етиш учун хавфсизлик борасида «аниқ қадамлар» қўйганини айтди. Шу муносабат билан Туркия Финляндия парламентида НАТОга қабул қилинишини ратификация қилиш жараёнини бошлашга қарор қилди.

Эрдўғон Финляндия аризаси Туркияда май ойида бўладиган сайловлар олдидан парламент томонидан маъқулланишига умид билдирди.

«Ишончим комилки, Финляндия НАТО сафида глобал хавфсизлик ва барқарорликка катта ҳисса қўшади», — деди Туркия президенти.

Ўз навбатида, Финляндия президенти Саули Ниинисте Анқаранинг Хелсинкининг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш қарорини «Финляндиянинг барча аҳолиси учун муҳим янгилик» деб атади.

Туркия президенти, шунингдек, НАТОга аризаларни алоҳида кўриб чиқиш қарори Финляндияда террорчиларнинг шериклари йўқлиги нуқтаи назаридан қабул қилинганини таъкидлади.

Стокголмнинг НАТОга аъзо бўлиш истагига келсак, Туркия президенти музокаралар алянс тамойиллари ва Анқаранинг терроризмга қарши кураш мавзусига муносабатини ҳисобга олган ҳолда давом этишини айтди.

«Анқара Стокголмга 120 нафар террорчидан иборат рўйхатни топширди. Бу жиноятчилар Туркияга экстрадиция қилинмасдан туриб, ижобий муносабат (НАТО аризасига – таҳр.) мумкин эмас. Анқаранинг Стокгольм аризасига муносабати Швециянинг аниқ қадамлари билан белгиланади», деб тушунтирди Эрдўған.