Туркия Россия Федерациясига қарши санкциялар қўллаш шартини эълон қилди

Анқара Украинада дипломатия йули билан ўт очишни тўхтатиш имкониятига ишонади ва Москва ва Киев делегатсиялари ўртасида учрашувлар ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиради.

Туркиянинг Россияга қарши санксиялар борасидаги позитсияси халқаро ҳуқуққа асосланган.

Бу ҳақда 14 апрел куни ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди, деб ёзади “Анадолу”.

Унга кўра, Анқара Россия Федерациясига қарши БМТ даражасида келишилган ва маъқулланган барча чораларга амал қилади.

“Туркия минтақадаги принципал ва мувозанатли сиёсатини давом эттиради”, – деди Туркия вазири.

Унинг қўшимча қилишича, халқаро майдонда янги совуқ уруш аломатлари бор, айни пайтда Туркиянинг дунёдаги мавқеи мустаҳкамланади.

Чавушўғли, шунингдек, барча қийинчиликларга қарамай, Украинада ўт очишни тўхтатиш имконияти мавжудлиги ва Анқара Киев ва Москва делегацияларининг янги учрашувларини ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришига амин.

Россия Федерацияси ва Украина раҳбарларининг Туркияда учрашиши эҳтимолига тўхталар экан, у ҳамма нарса Владимир Путиннинг ижобий жавобига боғлиқлигини таъкидлади.