Туркия Сурия ва Ироқда 250 нафар «террорчи»ни йўқ қилганини маълум қилди

Туркия Қуролли кучлари Сурия ва Ироқдаги ҳарбий амалиётлар давомида 250 дан ортиқ «террорчи»ни зарарсизлантирди. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулусий Акар маълум қилди, деб хабар берди 23-ноябрь, чоршанба куни ҳарбий департамент матбуот хизмати.

«Қилич панжаси операцияси ҳаводан ва ердан ўқ узиш билан давом этмоқда. Ҳозиргача операция давомида 471 та нишонга зарба берилди, 254 нафар терорист зарарсизлантирилди», — деди вазир.

У бу операцияни «ўтган даврдаги энг йирик, энг кенг қамровли ва самарали операция» деб атади.

Акар, «террорчилар бурчакка қамалди» ва энди «нотўғри маълумот тарқатишга ҳаракат қилмоқда» деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 20-ноябрь куни Туркия «Қилич панжаси» – трансчегаравий ҳаво ҳаракати ҳарбий операциясини бошлаган эди. Расмий Анқара бу Курдистон Ишчи партиясининг ҳарбийлаштирилган қаноти ва Сурия курдларининг ЙПГ гуруҳига қарши қаратилганини айтди, улар «Ироқ ва Сурия чегараларида яшириниб, Туркия ҳудудига ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда».

Операция 13-ноябрь куни Истанбулдаги терактдан сўнг «БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига мувофиқ» бошланган.