Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ва Ироқ шимолидаги курд базаларига ҳужум қилди. Бу ҳақда 20 ноябр куни мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Қайд етилишича, «PKK/KCK/YPG ва бошқа террор унсурларини зарарсизлантириш учун» ҳаво амалиёти БМТ Низомининг 51-моддасидан келиб чиқадиган ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Унинг мақсади «турк халқи ва ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши террор хуружларининг олдини олиш, чегара хавфсизлигини таъминлаш ва ғунчада терроризмни йўқ қилиш»дир.
«Террорчиларнинг уялари тўғридан-тўғри зарбалар билан йўқ қилинади», — дейилади Twitter да жойлаштирилган нишонларга зарба бериш видеоси тагида.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумлари 13-ноябрь куни Истанбулда содир бўлган, оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган портлашга Анқаранинг жавоби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳукумати ҳужумда ПКК ва унга алоқадор курд гуруҳларини айблаган.