Туркия Украина учун кафил бўлишга тайёр, бироқ шарт билан

Туркия Украина хавфсизлигининг кафилига айланишга тайёр, лекин аввало бу рол нимани англатишини тушуниш керак.

Бу ҳақда 20-апрел, чоршанба куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли CNN Turk телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

«Биз бу нимани англатишини тушунмагунимизча хавфсизлик кафолати бўла олмаймиз. 5+1 форматидаги хавфсизлик кафолатларини ҳамма маъқуллайди», – деди ТИВ раҳбари.

Шу билан бирга, у Анқара жамоавий мудофаа бўйича НАТО уставининг 5-банди мисолида кафил бўлишга қарши эканини таъкидлади.

«АҚШ, Буюк Британия ва Канада бу бандни рад этди. Албатта, Туркия ҳам буни қабул қилмаяпти. Украинада можаро юзага келган тақдирда турк аскарларини мамлакатга жўнатиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Биз қайси кафолатлар самарали муқобил бўлиши мумкин версияни тушунишга ҳаракат қилмоқдамиз.», деди Чавушўғли.

Эслатиб ўтамиз, Франция Украинага Киев мамлакатнинг нейтрал мақомини эълон қилиш ва Натога киришдан бош тортиш эвазига сўраган хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр.