Туркия Украинада ғалла бўйича Россия Федерацияси билан олиб борилган музокаралар натижаларини эълон қилди

Туркия Россия томони билан Украина портларидан ғалла экспорти учун тўсиқни олиб ташлаш бўйича музокаралар натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда 22 июн куни Anadolu агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, икки давлат ҳарбий делегацияларининг Москвадаги учрашуви “конструктив ва жуда ижобий руҳда” ўтган.

Агентлик маълумотларига кўра, томонлар Украина портларидан дон олиб кетилган юк кемаларини эвакуатсия қилиш масаласини муҳокама қилган ва Туркия, Россия, Украина ва БМТ ўртасидаги музокаралар бўйича келишувга эришган.

Яқин орада Киев ва БМТ вакиллари билан алоҳида суҳбатлар, сўнгра Туркияда тўртлик учрашуви бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, музокаралар якунланганидан бир неча соат ўтиб, бир неча кундан бери кутган турк юк кемаси “Азов Конкорд” Мариуполдан жўнаб кетди.

Anadolu хабарига кўра, турк кемаси Россия томонидан босиб олинган шаҳар портини тарк этган биринчи хорижий кема бўлди.