Туркияда 70 минг украиналик бор

Ҳозир Туркияда 70 минг украиналик Россия босқинидан ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлган.

Украинанинг Истанбулдаги бош консули Роман Недильский «Единые новости» миллий телерадио марафонида 70 минг украиналик Туркияга кўчиб ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда УНН хабар бермоқда.

«Ҳозир бу ерда Туркияга вақтинча кўчиб келган 70 минг фуқаромиз бор, биз уларни қочоқ демаймиз. Сакаря шаҳрида 130 нафар бола бор, улар Днепропетровск вилоятидан, туркиялик ишбилармонлар меҳмонхонада 3 ой қолишлари учун пул тўлашди», — деди консул.

Урушнинг биринчи кунлариданоқ Туркия фуқаролари Украинага юборилаётган консуллик остидаги инсонпарварлик ёрдамларини олиб келишди. Ҳозиргача 100 та юк машинаси жўнатилди.

«1000 нафар фуқаромиз Истанбул худидига жойлашди, корхоналар, ҳозирда истиқомат қилаётган меҳмонхоналар билан келишиб олди. Режим ўзгармади – 90 кун визасиз кириш. Гуманитар мақом олиш учун ариза бериш имконияти мавжуд бўлиб, бу бўлиш муддатини 180 кунгача узайтириш имконини беради», — дея қўшимча қилди Роман Недильский.

Шунингдек, Украинанинг Истанбулдаги бош консули Мариуполдан одамларни денгиз орқали эвакуация қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.