Туркияда Натонинг 15 давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

Туркия Ҳарбий-денгиз кучлари (TURMARFOR) Натога аъзо 15 давлат ҳарбийлари билан биргаликда алянснинг Ўрта Ер ва Эгей денгизларида ўтказиладиган ҳарбий-денгиз машқларида иштирок этади. Бу ҳақда Туркиянинг Milliyet газетаси хабар бермоқда.

Кеча, 11-сентабр куни Dynamic Mariner-Mavi Balina-Nusret-2022 деб номланган ҳарбий маневрлар бошланди. Улар 22 сентябргача давом этади.

Машғулотларда саккиз мингга яқин киши, 52 та кема, тўртта сув ости кемаси, 34 та самолёт, 16 та вертолёт, иккита учувчисиз учиш аппарати (ПУА), амфибия денгиз пиёдалари, SAT/SAS тезкор гуруҳлари, қирғоқ бўлинмалари ва Машғулотларни бошқариш маркази иштирок етмоқда. Машғулотларда Туркиянинг TCG Sancaktar амфибия ҳужум кемаси ва енгил самолёт ташувчи сифатида конфигурация қилиниши мумкин бўлган Туркия ҳарбий-денгиз кучларининг TCG Anadolu флагмани иштирок этмоқда.