Туркиядаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони 30 кишидан ошди

Туркиянинг Мардин шаҳрида юк машинаси иштирокидаги йирик ЙТҲда қурбонлар сони сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда 21-август, якшанбага ўтар кечаси Reuters агентлиги хабар берди.

Ҳозирда ҳалокатда камида 32 киши ҳалок бўлган ва 20 киши яраланган.

Адлия вазири Бекир Боздағнинг айтишича, Деррик Бош прокуратураси автоҳалокат юзасидан суд терговини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Мардин шаҳрида тормози ишламай қолган юк машинаси икки енгил автомобил билан тўқнашиб кетганидан сўнг оломон устига бориб урилган эди. Дастлаб 16 киши ҳалок бўлгани ва 29 киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.

Туркиядаги бахтсиз ҳодиса: қурбонлар сони 30 кишидан ошди

Аввалроқ Покистонда автобус ва нефт ташувчи автомашина билан содир бўлган ЙТҲда 20 киши ҳалок бўлган, олти киши тирик қолган.