Туркманистонда янги президент эълон қилинди

Туркманистондаги президентлик сайловларида амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли ғалаба қозонди.

Сердар Бердимуҳамедов ҳукмрон Демократик партия номидан гапирди. Унга сайловчиларнинг 72,97 фоизи овоз берди. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

“72,97 фоиз овоз олган Сердар Гурбангулевич Бердимуҳамедов сайланган президент деб тан олинди”, — дейилади хабарда.

40 ёшли Сердар Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.

Иккинчи ўринда 11,09 фоиз билан Жисмоний тарбия ва спорт институти илмий ишлар бўйича проректори Хидир Нуннаев, учинчи ўринда Марям вилояти раҳбари Агаджон Бекмуродов (7,22 фоиз) жойлашган.

Туркманистонда президентлик сайловлари 12-март куни бўлиб ўтди. Овоз беришда 3 миллион 362 минг 52 нафар фуқаро ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 97,17 фоизи иштирок этди. Президентлик сайловларида жами тўққиз нафар номзод иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 12 феврал куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов истеъфога чиқишини маълум қилганди. У МСКга навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишга тайёргарликни бошлашни топширди.