Украина ҳарбийлари Чехиядаги машғулотларни якунлади

Чехиядаги Либава полигонида Европа Иттифоқининг EUMAM миссияси доирасида биринчи украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш якунланди.

Бу ҳақда 22-декабр, пайшанба куни iDNES нашри хабар бермоқда.

Чехия армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Роман Нахончик Украина ҳарбийлари Либауда деярли уч ҳафта бўлганини таъкидлади.

Хабарда айтилишича, механизациялашган баталён ҳажмидаги, бир неча юз кишидан иборат бўлинма ўқ отиш маҳорати ва тактик тайёргарликдан ўтган.

Бундан ташқари, дастур ҳужум, мудофаа ёки ҳаракатни режалаштириш тажрибасини ўтказишни ҳам ўз ичига олади.

Нахончикнинг айтишича, Чехия ва Украина ҳарбийлари тажриба алмашишмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг қўшимча қилишича, келаси йил охиригача яна тўртта шундай ротация ўтказилиши керак. Хусусан, уларнинг биринчиси январь ойининг охирига режалаштирилган.