Массаро Украина Россияга муваффақиятли қаршилик кўрсатаётганини ва шу тариқа Ғарбни қутқаришини таъкидлади.
«Агар Путиннинг блицкриг муваффақиятга эришганида, биз буни қоралаб, нормал ҳолатга қайтган бўлардик. Хитой Тайванга бостириб кириш учун қўлларини бўшатиб қўйган бўларди. Бўлинишларимиз бизни йуқ қилган бўларди», – деди у.
Бироқ у Владимир Зеленский Киевдан эвакуация қилишдан бош тортганини қўшимча қилди. «Энди биз бирлашдик. Биз Украинадан қарздормиз», – дея хулоса қилди Массаро.
Эслатиб ўтамиз, расмийлар, оддий украиналиклар ва ҳатто бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳам Ғарбдан Украина осмонини ёпишни ёки ҳеч бўлмаганда мамлакатни самолётлар билан таъминлашни сўрашмоқда. Бироқ, бу борада ҳали ижобий қарор қабул қилинмаган.