Украина армияси қарши ҳужумга тайёрланмоқда ва Мудофаа вазирлиги бу яқин келажакда юз бериши мумкинлигини тан олади.
Шимолий Атлантика алянси украиналик ҳарбий хизматчиларни топшириқларни муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.
Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пер 30-март куни бўлиб ўтган видеобрифингда маълум қилишича, НАТО бу масалани Брюсселда 3-5 апрел кунлари бўлиб ўтадиган мудофаа вазирларининг бўлажак йиғилишида муҳокама қилади.
Украина хавфсизлигини таъминлаш учун НАТО барча зарур чораларни кўришга тайёр.