Украина Белгиядан сув ости дронларини олади

Белгия вазирлар кенгаши Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. У 10 та сув ости дронлари ва иккита мобил лабораторияни ўз ичига олади, деб хабар берди Le Soir газетаси мудофаа вазири Лудивин Дедондерга таяниб.

«Ушбу дронлар барча сув ости таҳдидларини аниқлаш имконини беради: миналар ҳам, жосуслик ускуналари ҳам. Бу уларга (украиналиклар) катта ёрдам берадиган янги юқори технологиялар. Белгия армиясида аллақачон бу қурилмалар мавжуд. Уларнинг барчаси Украинага етказилади», деди вазир.

Шунингдек, Белгия Украина ҳарбийларини “кимёвий, бактериологик, радиологик ёки ядровий ҳодиса содир бўлган жой яқинида жойлаштириш” мумкин бўлган мобил лабораториялар билан таъминлайди.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ушбу лабораториялар касалхоналар ва туғруқхоналар вайрон бўлган табиий офат ҳудудларига ҳам жойлаштирилиши мумкин.

Бундан ташқари, Дедондер маълумотларига кўра, Белгия ҳарбийлари украиналик чақирувчиларни 18 хил жанговар тайёргарлик курсларида тайёрлашни бошлайди. 100 га яқин инструктор Европанинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш миссиясига (EUMAM Ukraine) қўшилади.