Украина Британиядан ПЗРК Starstreak олди – вазир

Британиянинг Starstreak – кўчма зенит-ракета комплекслари Украинага етказилди, украиналик ҳарбийлар орасидан биринчи операторларни тайёрлаш якунланди.

Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес 27-март, якшанба куни чоп этилган The Mail нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Украина армиясига берилган ПЗРК зудлик билан фойдаланишга тайёр.

Шу билан бирга, Уоллес Буюк Британия «урушдан вайрон бўлган мамлакатга ёрдам бериш учун ҳаммадан кўра кўпроқ ёрдам бераётганини» таъкидлади.

Starstreak британияликлар томонидан кўчма зенит-ракета тизими бўлиб, вертолётлар ва пастда учувчи самолётларни йўқ қилишга мўлжалланган. ПЗРК дунёдаги энг тез қисқа масофага учувчи «ер-ҳаво» ракеталари ҳисобланади. Starstreak 5 км баландликдаги ҳаво нишонларига зарба бера олади.

Еслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия расмийлари Украина учун янги йирик ҳарбий ва молиявий ёрдам пакетини — олти мингта танкга қарши ракеталарни, шунингдек, Украина ҳарбийлари учун 33 миллион доллардан ортиқ маблаг тайёрлагани хабар қилинганди.