Украина донлари Сурияга туширилмоқда

Одесса портидан ғалла йулаги бўйлаб маккажўхори юки билан биринчи бўлиб ўтган “Разони” қуруқ юк кемаси Россия ҳарбий-денгиз флоти базаси жойлашган Суриянинг Тартус портига боғлаб турди.

Бу ҳақда 16-август, сешанба куни манбаларга таяниб, Рейтер агентлиги хабар берди.

Агентлик “Planet Labs” томонидан олинган сунъий йулдош суратларини олди, бу эса кеманинг жойлашувини тасдиқлайди. Юк ташиш соҳасидаги манбанинг айтишича, Сурия томони ҳозирда Разони бортидаги доннинг камида бир қисмини туширмоқда.

Шу билан бирга, Рейтер аввалроқ кеманинг аниқ жойлашувини аниқлаш имкони бўлмаганини, чунки у транспондер ўчирилган ҳолда ҳаракатланаётганини илгари сурган эди.