Украина ЕИ аъзолигига номзод – Европа кенгаши раҳбари мақомини олади

Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Европа Иттифоқи етакчилари Украина ва Молдовага иттифоққа кириш учун номзод мақомини беришини айтди.

Бу ҳақда сиёсатчи Брюсселдаги саммитга етиб боргач билдирди.

«Бу Европа Иттифоқи учун ҳал қилувчи лаҳза. Бу биз бугун қиладиган геосиёсий танловдир. Ишончим комилки, биз Украина ва Молдовага номзод мақомини, шунингдек, Украина, Грузия ва Молдовага аниқ Европа истиқболини берамиз. — таъкидлади Мишел.

Эслатиб ўтамиз, 17 июн куни Еврокомиссия Украинанинг Европа истиқболини тан олишни ва унга ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни тавсия қилган хулосасини эълон қилди.

Шу билан бирга, ЕИ номзодлар билан расмий музокаралар улар аъзолик учун аризалар бўйича ЕИ хулосаларида кўрсатилган шартлар рўйхатини бажаргандан сўнг бошланишини таъкидлади.