Украина Европа Иттифоқидан 500 миллион евро ҳарбий ёрдам олади

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг еттинчи траншини келишиб олди. Бу ҳақда 23-январь, душанба куни Литванинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Арнолдас Пранcкевичюс маълум қилди.

Гап Европа тинчлик жамғармаси маблағлари ҳақида бормоқда, Европа Иттифоқи давлатлари Украинага қурол етказиб беришни молиялаштиради.

Ушбу қарор туфайли Европа Иттифоқи томонидан берилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори аллақачон 3,6 миллиард еврога етади, деди Пранcкевичюс.

Бундан ташқари, Украина учун ҳарбий тайёргарлик миссияси учун ЕИ ташқи ишлар вазирлари томонидан яна 45 миллион евро маъқулланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ўз навбатида Венгрия бу қарорларга қўйган ветосини бекор қилди, гарчи бугун эрталаб у уларни тўсиб қўймоқчи эди.