Украина юзни таниш Clearview AI тизимига кириш ҳуқуқини олди

Украина Мудофаа вазирлигига Американинг Clearview AI стартапи таклиф қилган юзни таниш тизимидан фойдаланиш таклифи тушди.

Тизим Россия ҳарбийларини ошкор қилишда, дезинформацияга қарши курашда ва ўлганларнинг шахсини аниқлашда ёрдам бериши мумкин.

Бу ҳақда компания директори Хоан Тон-Тҳатга таяниб, Рейтерс хабар бермоқда.

Қайд этилганидек, Украина кучли Clearview AI юзни аниқлаш қидирув тизимидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди, бу эса бошқа нарсалар қатори назорат пунктларида одамларни текшириш имконини беради. Россия Украинада махсус операция бошлаганидан сўнг Clearview AI раҳбари Хоан Тон-Тҳат Киевга мактуб йуллаб, ёрдам таклиф қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги ҳозирча изоҳ бермади.

Clearview AI 10 миллиард фотосуратдан иборат маълумотлар базасига кириш ҳуқуқига эга, улардан 2 таси ВКонтакте тармоғига тегишли.