Украина президенти Қримнинг озод этилиши ҳақида баёнот берди

Вақтинчалик босиб олинган Қримни рус босқинчиларидан озод қилиш бўйича ҳарбий операция ҳали бошланмаган. Аммо бунга тайёрлик ва истак украиналикларнинг онгида аллақачон туғилган, бу жуда муҳим. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский 18-декабр, якшанба куни Франциянинг TF1 ва LCI телеканалларига берган интервюсида айтиб ўтди.

«Операциянинг ўзи ҳали бошлангани йўқ. У бошланганда буни албатта эшитасиз. Ишонаманки, Қримни қайта босиб олиш одамлар онгида бошланган ва бу жуда муҳим. Бизнинг ички хоҳишимизда, бунга муносабат бирлигида. Фақат сўз билан эмас, Қрим Украинадир, «Биз тайёр бўлишимиз ва харакат қилишимиз керак. Ҳеч ким Қримдан шундоқина воз кечмайди. Қайта забт этиш ҳар доим жамиятдан бошланади: истак ва тайёрлик билан. Бошланиши борлигига ишонаман», – деди президент.

Президент 2023-йил ёзида Қримда таътилни ўтказиши мумкинми деган саволга Зеленский: «Ёзда бу ёмон вариант эмас, у ерда об-ҳаво яхши», деб жавоб берди.

Украина раҳбари, шунингдек, агар Россия президенти Владимир Путин ядровий қуролдан фойдаланмоқчи бўлса, Украина қандай қадамлар қўйишидан қатъи назар, ундан фойдаланишини айтди.

«Агар Путин қачонлардир ядро қуролидан фойдаланишга қарор қилса, бу Зеленский Қримни қайтариб олмоқчими-йўқлигига боғлиқ эмас», деди президент.

Унинг таъкидлашича, бу ерда муаммо денгизда эмас ва бу Украинанинг қадамлари билан боғлиқ эмас.

«Путин, агар у ядро қуролидан фойдаланмоқчи бўлса, ундан фойдаланади. Худди Макронга, Меркелга АҚШ, Зеленскийга етказиб қойинг Украинага тўлиқ босқин бўлмайди, мен (Путин – таҳр.) бизни шунчаки Донбасс, Минск ва ҳоказолар бўйича келишиб олишни хоҳлайман – деб ваъда берганидек. Шунчаки гапириб ыоядигон одамларга ишониб бўлмайди, улар шахсан ўзлари қарор қилганидек иш тутишади», — деди Зеленский.

Президент «Путин тўғридан-тўғри бирор нарса қиладиган одам эмас», деб таъкидлади. «У ўзи учун фойдали бўлган тарзда иш тутади», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.