Украина Қуролли Кучлари авиацияси 26 та зарба берди – Бош штаб

Ўтган кун давомида Украина аскарлари олтита аҳоли пункти ҳудудларида Россия ҳарбийларининг ҳужумларини қайтарди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби 25-сентабр, якшанба куни эрталабки хулосасида маълум қилди.

Ҳарбийларга кўра, Волин ва Полесе йўналишларидаги вазият жиддий ўзгармаган.

Бошқа йўналишларда руслар танклар, миномётлар ва артиллериядан ўқ узишни давом эттирдилар, хусусан:

Северский йўналишида – Гута-Студенецкая, Чернигов вилояти ва Суми вилояти Бачевск аҳоли пунктлари ҳудудларида;
Слобозҳанский йўналишида – Стрелка, Гурев Казачок, Двуречное, Купянск ва Кучеровка аҳоли пунктлари ҳудудларида;
Краматорск йўналишида – Славянск, Коровой Яр, Богородичное, Яровое ва Озерное;
Бахмут йўналишида – Соледар, Бахмут, Бахмуцкое, Поллинг, Яковлевка, Нелиповка, Юревка, Белогоровка, Раздолевка;
Авдеевка йўналишида – Авдеевка, Водяне, Марйинка ва Парасковеевка.

Новопавловск ва Запороже йўналишларида 20 дан ортиқ аҳоли пунктлари танклар, миномётлар ва тўп артиллериясидан ўққа тутилди. Хусусан, Николское, Угледар, Курдюмовка, Пречистовка, Шевченко, Белогоре, Темировка, Времовка ва Олговское.

Южнобугский йўналишида тўқнашув чизиғи бўйлаб 25 дан ортиқ аҳоли пунктлари ўққа тутилди. Душман шунингдек, разведка, ўт ўчириш ва фуқаролик инфратузилмасига зарба бериш учун 30 дан ортиқ учувчисиз парвозларни амалга оширди.

Кун давомида Украина мудофаа кучлари бўлинмалари Соледар, Виемка, Курдюмовка, Зайцево, Новомихайловка ва Первомайское аҳоли пунктлари ҳудудларида душман ҳужумларини қайтарди.

Украина авиацияси 26 марта зарба берди – душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникаси жамланган 20 та ҳудуд ва зенит-ракета тизимларининг олти позицияси йўқ қилингани тасдиқланди.

Ракета қўшинлари ва артиллерия бешта қўмондонлик пунктига, душманнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланган 13 та ҳудудга, 3 та зенит-ракета комплексларига, учта ракета қўшинлари ва артиллерия тизимига, шу жумладан Ураганга ва иккита ўқ-дори омборига зарба берди. Душманнинг йўқотишлари аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган кун давомида Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари Россиянинг тўртта самолёти, бешта дрон ва қанотли ракетани йўқ қилди.