Уруш бошланганидан бери 9 миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этди – БМТ

Россия ҳарбий аралашуви бошланганидан бери тўққиз миллиондан ортиқ одам Украина чегарасини кесиб ўтган.

Бу ҳақда 13-июл куни Reuters агентлиги БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Уруш бошланган 24-февралдан бери жами 9 миллион 136 минг 006 та чегарани кесиб ўтиш қайд этилган.

Аввалроқ Украинадан келган қочқинларнинг аксарияти имкон қадар тезроқ ватанларига қайтишга умид қилаётгани, бироқ тахминан учдан икки қисми жанглар тўхтаб, хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхшиланмагунча мезбон мамлакатларда қолишни кутишаётгани хабар қилинганди.